АҚШ Россия билан ҳамкорлик қилувчи компанияларга босимни кучайтиради

32

АҚШ молия вазирлиги вакиллари Россия билан бизнес алоқаларини узмаган маҳаллий компаниялар ва ҳукуматларни жаҳон иқтисодиётининг 50 фоизини ташкил этувчи давлатлар билан бизнесни йўқотиш хавфи остида бунга ишонтириш учун Европа ва Марказий Осиёга сафар қилмоқда, деб ёзади Associated press.

Агентлик маълумотларига кўра, Молия вазирлигининг санкциялар ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича мутахассислари Лиз Розенберг ва Браян Нелсон шу мақсадда Европа, Швейцария, Италия ва Германияга ташриф буюришади. Улар санкцияларни четлаб ўтиш йўллари ҳақида маълумот алмашадилар.

Марказий Осиё давлатларидан АP Қозоғистонни тилга олади. Бу йил АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен аллақачон Остонага ташриф буюриб , у ерда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга қўшимча 25 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратилишини эълон қилди ва бу мамлакатларнинг мустақиллиги ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россиянинг 2500 дан ортиқ фирмалари, ҳукумат амалдорлари, олигархлари ва уларнинг оилаларига қарши санкциялар киритган.