Айни дақиларда пойтахтимиздаги «Ботаника боғи»да янги Конституция лойиҳаси, ҳусусан унинг 49-моддасида ифодаланган экологияни асраш мавзусига бағишланган — «Green Tashkent» номи остида ўтаётган тадбир бошланди.
Тадбирда жамоатчилик фаоллари, санъаткорлар ва табиат ҳимоячилари бўлган фуқаролар ҳамда журналистлар иштирок этмоқда.Саҳна кўринишларида она диёримизнигина эмас, бутун оламни асраш, авайлаш, чиқиндилардан тозалаш, жониворларни севишга ундовчи чиқишлар намойиш этилмоқда. Оиласи, яқинлари ва дўстлари билан келган меҳмонлар табиат қўйнида дам олиб, шу билан бирга янги Конституция лойиҳаси ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлмоқдалар.
Тадбир давомида табиат жонкуярларининг қизиқарли нутқлари ва санъанткорларимизнинг чиқишлари бўлиши кутилмоқда.
Зебо НАМОЗОВА,
ISHONCH



