Рақамли технологиялар бўйича жиззахлик аёллар «GAP»и ўтказилди

57

Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада IТ соҳаси ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Хотин-қизларни мазкур йўналишга жалб қилиш бўйича кўплаб лойиҳалар яратилмоқда.

Улардан бири Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан IТ Парк Узбекистан ҳамкорлигида ташкил этилган «GAP» аёллар IТ-клуби ҳисобланади.

Клуб доирасида бир нечта учрашувлар  ўтказилиб, у ерда эксперт қизлар IТ соҳасидаги муваффақиятлари ҳақида гапириб, таклиф этилган меҳмонларни ўз намуналари билан илҳомлантирдилар.

Лойиҳа доирасида узоқ кутилган навбатдаги учрашув Жиззах шаҳридаги Самбҳрам Университетида ўтказилди.

Унда Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова ва Жиззах Самбҳрам Университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Наргиза Салиева, жамоатчилик фаоллари, соха мутахассислари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар аёлларнинг рақамли технологиялар бўйича саводхонлигини ошириш борасидаги мавжуд ва келажакдаги лойиҳалар, шунингдек, cоҳадаги кўплаб имкониятлар ва истиқболлар ҳақида гапириб беришди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчилар жамоаларга бирлашиб, мавзу юзасидан таклифлар ишлаб чиқишди.