Нуроталик чевар Саодат Файзиеванинг қўлда тикган сўзана кашталарига 2019 йилда Тожикистон Президенти Имомали Рахмоннинг назари тушган. У томонидан йўлланган икки киши, уй қабулхонасини безаш учун миллий каштачилик маҳсулотларидан олиб кетганлигини каштадўзнинг ўзи мароқ билан эслайди.
Ҳудудда анчайин танилган “Нур сўзана” фирмаси чеварлари қўлда, миллий услубда тайёрлаган сўзана, дастурхон, аёллар сумкаси, паранжи, ёстиқжилд, эркаклар ва аёлларга мўлжалланган тўн, миллий тусдаги кастюмлар Исроил, Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиё ва Европа мамлакатларига экспорт қилиб келинмоқда.
Тадбиркор Саодат Файзиева ва унинг шогирдлари тиккан ва миллий нақшлар билан безатилган келинлар ҳамда куёвлар либосининг ҳар бир донаси Европада 3 500 АҚШ долларидан сотувга чиқди.
Нормурод Мусомов,
“Ишонч”
