Чарли Чаплин ҳақида биз билган ва билмаган ҳақиқатлар

85

16 апрель – Чарли Чаплин туғилган кун. Жуссаси кичкина бу мўйловли одам жаҳон киносини остин-устун қилиб юборди. У нафақат кинода, балки ҳаётда ҳам ғайриоддий эди.

У калта бўйли (атиги 165 см) ва жуда ўзига хос кўринишга эга эди. Чарли Чаплин овозсиз кино рамзига айланди. У биринчи бўлиб «шапалоқ комедия» дан узоқлашишга ва комик қаҳрамон образига лирик кечинмалар олиб киришга қарор қилди. Бу йўлда муваффақиятга ҳам эришди. Эҳтимол, бу актёр ва режиссёр Чаплиннинг ҳаёти унчалик оддий бўлмагани сабаблидир.

Саҳнада ўқишни ўрганган актёр

Чарли туғилгандан кейин ота оилани тарк этди. Чаплиннинг онаси эстрада хонандаси эди. Эр хотинининг энг юқори чўққисида ғойиб бўлгач, оилада бир аёл ва икки бола (Чарльз ва унинг укаси Сид) қолди. Болалар «етимлар мактаби»га боришлари керак эди. Чарли Чаплин ўқишни биринчи ролини ижро этганидан анча кечроқ ўрганди. У театрда кимдир уни саводсизликда айблашидан жуда қўрқарди, шунинг учун ролдан парчаларни овоз чиқариб ўқиш керак бўлган пайтлардан қочишга ҳаракат қилди. У уйда савод чиқарди.

Илк лирик фильмининг суратга олиниши

Чаплин ижод эркинлигини чеклаганларни ёқтирмаган ва охир-оқибат, у дастлаб унга бошпана берган режиссёрни тарк этиб, фильмларига ўзи режиссёрлик қила бошлади. Кейин Чаплиннинг «лирик қаҳрамони» пайдо бўлди. Уни яратиш ғоясини томошабинлар таклиф қилганди. «Кредит кассаси» фильмида Чаплиннинг образи, агар отаси пул олмаса, овқатланадиган бир нечта кичкина болалари борлигини имо-ишоралар билан кўрсатиб, руҳоний ишчини юмшатишга ҳаракат қилади. Дастлаб, бу саҳна лирика учун мўлжалланмаган эди, аммо томошабинлар бошқача фикрда эдилар. Уларнинг кўпчилиги хавотирда, қаҳрамонга ҳамдард эдилар ва баъзилари ҳатто кўз ёшларини ҳам тутиб тура олмадилар.

Американинг энг бой актёри

1917 йилда Чарли биринчи «Фёрст Нэшнл» кампанияси билан 1 миллион доллар миқдорида биринчи жиддий шартномасини имзолади. Бу унга ҳисобсиз бойлик келтирди. Шунингдек, Чаплин ХХ асрда АҚШдаги энг ёш ва истеъдодли актёрга айланди.

У ҳеч қачон АҚШ фуқароси бўлмаган

Ҳеч қачон АҚШ фуқароси бўлмаган Чаплин Қўшма Штатларда 40 йил яшаган, аммо ҳеч қачон фуқароликни олмаган. Бундан ташқари, 1952 йилдан унга АҚШга кириш эшиклари ёпилди. Виза олиш учун у иммиграция департаментининг комиссиясига сиёсий тартибнинг бир қатор айбловларига — ахлоқий бузуқлик айбловига жавоб бериши керак эди.

Ёш қизлар Чаплиннинг заифлиги эди

Милдред Харрис билан турмуш қурганда у 28, турмуш ўртоғи эса 16 ёшда эди. У Лита Грейга уйланганида у 35, қиз эса 16 ёшда эди. Чаплин 44 ёшида 19 ёшли Паулетте Годдардга уйланди. Уна Онилга уйланганида эса у 54, келин эса 18 ёшда эди. Унинг Уна билан турмушидан 8 фарзанд дунёга келган.

Чарли ва Уна

Чаплиннинг кўплаб аёллари уни ўн битта бола билан сийлади. Ҳатто суд орқали ўн иккинчисини юкламоқчи бўлишди — аммо экспертиза бола Чаплиннинг фарзанди эмаслигини исботлади. Гап шундаки, АҚШ расмийлари уни Америкага қарши фаолиятда айблашди ва ҳар доим актёрга муаммо туғдириши мумкин бўлган сабабларни ўйлаб топишди. Унинг даромадига солиқ солинди (гарчи Чаплин АҚШ фуқароси бўлмаса ҳам) ва Чаплиннинг ўғли деб топилмаган болага алимент тўлашга мажбур қилиш тўғрисидаги суд қарори ҳам чиқарилди.

Ҳақиқий рицарь

1975 йилда Буюк комик актёр Қиролича Елизавета II томонидан шарафланди. Унга рицарлик унвони берилди.

У икки марта дафн этилган

1978 йилда Чаплиннинг тобутини жиноятчилар пул ундириш мақсадида қабрдан чиқариб, ўғирлашган. Полиция жиноятчиларни ҳибсга олган ва у 1978 йил 17 майда қайта дафн қилинган.