Яқинлашаётган Рамазон ҳайити муносабати билан республикамиз бўйлаб турли хайр-саховат тадбирлари уюштирилмоқда. Жумладан, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Нурота тумани кенгаши мутасаддилари ҳам яқинда ана шундай савобли ишга қўл урдилар.
Ҳудудда мавжуд мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 43 нафар устозларга, шунингдек, соғлиғида нуқсон борлиги туфайли уйида таълим олаётган ўқувчи-ёшларнинг бир гуруҳига касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бундан ташқари, ота-онасидан эрта айрилган 22 нафар чин етимларга инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилди.
Бундай тадбирлар вилоятдаги барча корхона-ташкилотларда изчил давом эттирилмоқда. Уларда касаба уюшмалари тизими вакиллари ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Шакар САЙФУЛЛАЕВ,
Нурота туманидаги 43-мактаб ўқитувчиси
