Шаҳарда шунга яраша инфратузилма ҳам яратилади.
Самарқандда аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида 350 та электробус сотиб олинади. Ўз навбатида, шаҳарда шунга яраша инфратузилма ҳам яратилади.
Қиймати 95 миллион долларга тенглиги айтилаётган бу лойиҳага доир чора-тадбирлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Европа Тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида амалга оширилади.
Лойиҳа икки босқичли бўлиб, айни кезларда биринчиси бўйича ишлар олиб борилмоқда. Унга кўра, дастлаб узунлиги 10,5 метрлик 100 та электробус харид қилинади ва электробус парки қурилади.
Электробусларни сотиб олиш бўйича ўтказилган тендерда Хитойнинг Yutong Bus Co.Ltd компанияси ғолибликни қўлга киритган. У “Самарқанд йўловчи транс” давлат корхонаси билан 29,7 миллион евролик шартнома имзолаб, 100 та электробусдан 6 тасини жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида, қолганларини эса учинчи чорак якунига қадар етказиб беришини маълум қилган.



