Рейд: Тошкент боғидаги ачинарли ҳолат

227

ishonch.uz пойтахтдаги истироҳат боғларининг ҳақиқий аҳволини ўрганмоқда

XXI асрда кишиларни осмонўпар бинолар эмас, сўлим ва соя-салқин боғлар, яшил табиат кўпроқ ўзига жалб этмоқда. Бугун Ўзбекистоннинг юраги бўлмиш Тошкентда ҳам бундай боғ-роғлар ва яшил хиёбонларга аҳолининг эҳтиёжи катта.

Аммо туну кун гавжум бу гўшаларнинг бугунги ҳолати ҳавас қилса арзигулик даражадами?

ishonch.uz мухбирлари экология муҳофазаси йўлида Тошкент боғларида ўзига хос рейдни йўлга қўйишди.

Илк нишонимиз Яккасарой туманидаги «Мовий гумбазлар» маданият ва истироҳат боғи бўлди.

Афсуски, мазкур боғдаги ҳақиқий ҳолат жамиятимизнинг кўпчилик ҳар куни, ҳар лаҳза дуч келадиган ва кўриб кўрмаганга оладиган оғриқли муаммоларидан биридир.

Қуйидаги видеолавҳани кўриб, бунга сиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.