СЎРОВНОМА: талабалар бир ойда қанча пул сарфлашяпти?

56

Бугун талабаларнинг иқтисодий ҳолати қандай? Улар бир ойда қанча пул сарфлашади? Ishonch.uz талабалар шаҳарчасида бўлиб, ёшлар ҳаётидаги мана шу муҳим масала бўйича уларнинг ўзига микрофон тутди.

Сўровномада иштирок этган ёшларнинг аксарияти бир ойда ўртача 2-3 миллион сўм пул сарфлашини айтган бўлса, баъзилари ҳатто 10 миллион сўмгача пул ишлатишини айтган.

Бир ойга 1 миллион сўм кифоя қилишини билдирган ёшлар ҳам йўқ эмас.

Агар 2-3 миллион сўм Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, мазкур сўровномадан талабаларнинг ижтимоий аҳволи ёмон эмас, деган хулосага келдик.