«Адолат» СДП кутилмаган номзодга тўхталди

59

“Адолат” социал-демократик партиясидан Роба Маҳмудова президентликка номзод сифатида партия Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

Робахон Маҳмудова 1968 йили Фарғона вилоятида туғилган. Маълум муддат Олий суд судьяси лавозимида ишлаган. 2017-2020 йиллар мобайнида Ўзбекистон Президентининг Фарғона вилояти бўйича халқ қабулхонасига раҳбарлик қилган. 2020 йил январида сенатор этиб сайланган ва маълум муддат Олий Мажлис юқори палатасининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси раиси сифатида фаолият олиб борган.

Робахон Маҳмудова 2020 йилнинг июлидан Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — маъмурий ишлари бўйича суд коллегияси раиси лавозимида ишлаб келмоқда.