Чилонзорда 21 ёшли йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги: давлат органи мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, худди шунингдек, бундай ҳаракатсизлик жиноятга йўл қўйган ҳолда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилди.
Бу ҳақда Бош прократура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуттинов хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ марҳум тергов хонасидан қочишга уриниб, ИИБнинг 4-қаватидан ўзини ташлагани хабар қилинганди. Кейинроқ йигитнинг яқинлари ҳолат юзасидан норозилик билдириб чиққан.
