Автобус йўлини тўсиб, ойнасига тош отганлиги ҳолати юзасидан расмий муносабат билдирилди

45

2023-йил 28-июл куни соат тахминан 14:00да Жиззах вилояти “Ғаллаорол” тумани  ҳудудидан ўтувчи  М-37 автомобил йўлида вилоятлараро йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси, у билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчиси йўлига чиқиб кетиши оқибатида ҳайдовчилар ўзаро йўл талашиб, тортишиб қолишган.

Шундан сўнг, “Дамас” ҳайдовчиси Й.Ш. автомашинасини бошқариб, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Ойтамғали” маҳалласи ҳудудидан ўтган М-39 автомобил йўлида, танишлари билан автомобил йўлини тўсиб, автобусни ҳаракатланишига йўл қўймасдан, автобусга шикаст етказган.

Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган.

Самарқанд вилоят ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ушбу ҳолатда иштирок этган барча шахслар аниқланиб, ушланган.

Ҳолати юзасидан 14 нафар шахсларга нисбатан 15 суткадан маъмурий тартибда қамоқ жазоси тайинланди.

Ҳозирда қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Ж.Сагдуллаев