Тошкентда ҳали қуриб битирилмаган кўприкнинг шармандаларча қулаб тушгани муҳокамаларга сабаб бўлди ва бу табиий ҳол. Бугун ушбу ҳолатни ўрганиш учун воқеа жойига борган «Зўр» Тв мухбирлари калтакланди.

Мазкур ҳолат очиқлик сиёсатини устувор деб қабул қилган жамият учун мутлақо ярашмайдиган воқеадир. Аввало, кўприкларнинг қулашига берилган дастлабки изоҳга қарама-қарши ўлароқ Транспорт прокуратураси томонидан жиноий иш очилгани бундай ҳолатлар энди “кечирилмаслиги”дан далолат берган бўлса, журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларни ҳақоратлаш ва жисмоний куч ишлатиш “ҳолат”ига ҳам тегишли “баҳо” берилиши зарур бўлади, шекилли…
АОКА “ўз сўзи”ни айтди, ҳисоб.
Журналистлар уюшмаси ҳали сукутда…
Умуман, журналистларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлайдиган жиддий қонунлар қабул қилинишига катта эҳтиёж борлиги реал ҳақиқатга айланди.
Энди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг “реакция”си кутилмоқда. Ҳар ҳолда, қонунлар ишлайдиган жамият қурмоқдамиз-ку!



