Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Тошкент минтақаси темир йўл хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи “Афросиёб” тезюрар электр поезди йўналишида профилактика куни тадбири ўтказилди. Унга 40 нафар тизим ходими, 24 нафар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси ходими жалб этилди.
Тадбир жараёнида таълим муассасаларида, маҳаллаларда ҳамда соҳага қарашли ташкилот-корхоналарда темир йўл объектларида хавфсизликни таъминлашга бағишланган йиғилишлар уюштирилиб, темир йўллар атрофида жойлашган 100 та хонадон эгаларидан тилхатлар олинди. Шунингдек, фуқароларга хавфсизликка риоя қилишга доир эслатмалар тарқатилди.
Миразим СУЛТАНОВ,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Транспортда ХТББ ходими,
катта лейтенант
