Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ўзбeкистонга ташриф буюради

1280

25 миллиард долларлик экспорт ҳамда 48 миллиард долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулоти билан дунёнинг ўнинчи йирик қишлоқ хўжалиги давлати бўлган Туркия, чорвачилик бўйича Европада биринчи ўринда эканлиги билан глобал қишлоқ хўжалик иқтисодиётида кучли ўринга эга. Шунингдек, дунёнинг учинчи йирик уруғлик банки сиғимига эга бўлиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хилма-хиллиги бўйича ҳам ўз ўрнини сақлаб келмоқда.

Сабзавот, мева ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи Туркия, кўплаб маҳсулотларда глобал қишлоқ хўжалиги бозорига таъсир кўрсатиш қобилиятига эга етакчи давлат сифатида қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва сув соҳаларидаги фаолият ва тажрибаларини дўст ва қардош давлатлар билан баҳам кўришда давом этиб келмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Др. Бекир Пакдемирли бошчилигидаги делегация Озарбайжондан кейин Ўзбекистонга кенг кўламли ташрифни амалга оширади.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Др. Бекир Пакдемирли бошчилигидаги 10 нафар бошқарма бошлиғи, 4 нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари, 9 нафар бўлим бошлиғи, 3 нафар эксперт ва 15 нафар тадбиркордан иборат 41 кишилик делегация Қишлоқ хўжалиги ижроия қўмитасининг ИИИ йиғилишини ҳамда Қишлоқ хўжалиги-бизнес форумини ўтказиш учун 2022 йилнинг 07-11 февраль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф доирасида қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.