Ой бориб, омон қайтмаганлар

2048

Таассуфки, бахтсизҳодисаларнинг аксарияти меҳнат муҳофазасига риояқилинмагани оқибати бўлиб чиқмоқда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган 2021 йили ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 238 нафар киши ҳалок бўлган.

Бир қарашда мазкур рақам бироз камдек кўриниши мумкин, аммо қурбон бўлган ҳар бир ходим ортида кўплаб тақдирлар борлигини инобатга олсак, иш жараёнида содир бўлаётган фожиаларнинг кўлами не чоғли катта экани ойдинлашади.
Республикамизда мингдан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчи завод, корхона ва ташкилот бор. Қолаверса, бугун мамлакатимиз том маънода қурилиш майдонига айланган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги Меҳнат инспекцияси ҳудудлардаги ана шундай йирик ишлаб чиқариш объектларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун мунтазам равишда ташвиқот ва тарғибот тадбирларини ўтказиб келаётир.
Хусусан, ўтган давр мобайнида Меҳнат инс­пекцияси қошида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси ташкил қилиниб, Федерация аппаратида 8 нафар, Федерациянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларида 3 нафардан, жами 42 нафар инспектор фаолияти йўлга қўйилди.
Шунингдек, Федерацияга аъзо бўлган саккизта ҳудудий тармоқ касаба уюшмаси Рес­публика кенгашлари аппарати ва ҳудудий тармоқ кенгашларида ҳам инспекция­лар ташкил этилиб, уларда 46 нафар инс­пектор фаолият юритмоқда. Бошқа тармоқ касаба уюшмаларида ҳам меҳнат инспекциялари тузиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бахт­сиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир профилактик ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда. Аммо шунча саъй-ҳаракатларга қарамай, ишлаб чиқариш соҳасидаги фалокатлар ортса ортмоқдаки, камаяётгани йўқ.
Бахтсиз ҳодисалар кўламига бир разм солинг-а…
Меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида ўтган йили меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бўйи­­ча 19 минг 967 та қонун бузилиш аниқланган бўлиб, 1 минг 970 нафар айбдор шахсга 3 миллиард 340 миллион сўм миқдорида жарима солинган.
Шунингдек, ишлаб чиқариш билан боғлиқ 810 та ҳолат аниқланган. Шундан 54 таси гуруҳий, 558 таси оқибати оғир ва 198 таси оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисадир.
Ишлаб чиқаришдаги фалокатлар туфайли 907 нафар киши жароҳатланган, таассуфки, шундан 238 нафари ҳалок бўлган, 632 нафари оғир тан жароҳати олган ва 37 нафари енгил жароҳатланган. Бахтсиз ҳодисаларни текшириш жараёнида 596 нафар мансабдор шахс айбдор, деб топилган. Уларга нисбатан 1 миллиард 380 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилган. 199 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Меҳнат муносабатларида содир бўлган фалокатларнинг қарийб ўттиз фоизи қурилиш соҳасига тўғри келмоқда. Хусусан, ушбу йўналишда 238 та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Оқибатда 86 нафар қурилиш ходими вафот этган.
Касаба уюшмаларига аъзо қурилиш ташкилотларида 2021 йилда ишлаб чиқариш билан боғлиқ саккизта бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шундан бештасининг оқибати ўлим билан тугаган.
Қуйидаги фожиага эътибор беринг: Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида фаолият юритиб келаётган «Кварц» акциядорлик жамиятининг хомашё тайёрлаш бўлими юк ташувчиси хавфсизлик камаридан фойдаланмай, сода сақланадиган махсус қурилмани тозалаётган вақтида люлкадан тушиб кетган. Оқибатда, бир хонадоннинг устуни қулаб, вояга етмаган фарзандлар етим қолган.
Меҳнат инспекцияси воқеанинг ташкилий ва техник сабабларини батафсил ўрганиб чиқди. Текшириш натижасига кўра, бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ, деб топилди ва марҳумнинг оиласига иш берувчидан 253 миллион 645 минг 92 сўм миқдоридаги бирйўла тўланадиган нафақа пули ундириб берилди. Шунингдек, корхонага фарзандлари вояга етгунга қадар боқувчисини йўқотганлик нафақасини ойма-ой тўлаб бориш мажбурияти юкланди.

– 2021 йилда 1 минг 716 та ташкилот жамоатчилик тартибида ўрганилиб, меҳнат қонунчилигига тўғри келмайдиган 2 минг 142 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилишига йўл қўйилгани аниқланди, – дейди Ўзбекис­тон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари – Меҳнат инспекцияси бош­лиғи Қобилжон Қирғизалиев. – Натижада, иш берувчи ва касаба уюшмалари ташкилотларига меҳнат инспекторлари томонидан 323 та кўрсатма киритилиб, ходимлар манфаатлари учун 62 миллиард 171,8 миллион сўмга яқин маблағ ундирилди.

Тўғри, тегишли қонун-қоидаларга биноан марҳумнинг оиласига зарар пуллари ундириб берилди. Аммо бу маблағ қанчалик кўп бўлмасин, бир оиланинг устуни – вояга етмаган фарзандлар отасини қайтариб беролмайди. Учта фарзанд етимликда катта бўлишга мажбур. мана шу биргина ҳодиса ҳам мазкур йўналишдаги ташвиқот-тарғибот тадбирларини янада кучайтириш кераклигини англаниб турибди. Шу боис Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнат инспекция­­си корхона ва ташкилотлар, ишлаб чиқариш зоналарида доимий равишда назорат тадбирларини олиб бормоқда.
– 2021 йилда 1 минг 716 та ташкилот жамоатчилик тартибида ўрганилиб, меҳнат қонунчилигига тўғри келмайдиган 2 минг 142 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилишига йўл қўйилгани аниқланди, – дей­ди Ўзбекис­тон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари – Меҳнат инспекция­­си бош­лиғи Қобилжон Қирғизалиев. – Натижада, иш берувчи ва касаба уюшмалари ташкилотларига меҳнат инс­пекторлари томонидан 323 та кўрсатма киритилиб, ходимлар манфаатлари учун 62 миллиард 171,8 миллион сўмга яқин маб­лағ ундирилди.
Жумладан, иш берувчилар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, жамоа шартномалари ва келишувлари талабларига риоя этилиши устидан ўтказилган жамоатчилик назорати доирасида инс­пекторлар томонидан иш берувчиларга 98 та кўрсатма киритилди ва иш берувчилардан ходимларга 60 миллиард 393 миллион сўмдан ортиқ ойлик иш ҳақидан ўтган қарздорлик ундириб берилди.
Шунингдек, Меҳнат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда хотин-қизлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг меҳнатига муносиб иш ҳақи тўлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларда иш берувчиларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш масалаларининг 43 та енгил саноат ва чармсаноат корхонасидаги ҳолати ўрганилди.
Тизим корхоналарида иш берувчилар томонидан хотин-қизлар учун қулай, хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилиш ҳолатлари бўйича 108 та камчиликлар юзасидан иш берувчиларга 15 та кўрсатма киритилиб, 76 та камчилик бартараф этилди.
Умуман олганда, юқорида келтирилган ҳолатлардан кўриниб турибдики, меҳнат муҳофазасига ниҳоятда жиддий эътибор қаратиш лозим. Бунга фақат иш берувчи ёки ходим эмас, аксинча, барчамиз масъулмиз. Шундагина ўз оёғи билан ризқ-насиба излаб ишга отланган ота-оналарнинг жонсиз танасини уйига олиб келишмайди.

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,
«ISHONCH»