Абдулазиз Комилов Мевлут Чавушўғли билан учрашди

58

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган иккинчи Дипломатик форумдаги иштироки доирасида Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан учрашди.

Учрашув Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги (1992 йил 4 март) муносабати билан ўзаро табриклар билан бошланди. Вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, фан, таълим ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг долзарб масалалари, шунингдек, томонларнинг халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро мунусабатларини муҳокама қилдилар.

Турли даража ва шакллардаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, хусусан, Олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи мажлисини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Парламентлараро мулоқотни кенгайтириш, фаол иқтисодий дипломатияни илгари суриш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.