“Биз – Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!”

7063

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттахонова Темурбеклар мактаби ва “ёш чегарачи” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларига “Биз – Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!” мавзусида маъруза қилди

 2021 йилда ёшлар сиёсатига оид 44 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган. Шундан саккизтаси Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори, бештси фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг ўттиз битта қарор ва фармойишлардир. Шунингдек, шу йиллар оралиғида 597 минг 644 нафар ёш “Ёшлар дафтари”га киритилган. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттахонова “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!” ижодий ишлар танловида маълумот берди.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга жудда катта имконият эшиклари очилмоқда. Уларнинг билим эгаллаши, бирон бир касбнинг етук мутахассиси бўлиб етишиши йўлида олиб боираётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси узоқ куттирмай, ўз ҳосиласини бераётир.

Жонли ва қизиқарли кечган учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.