“Тараққиёт стратегияси – келажак учун мустаҳкам замин”

801

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов Темурбеклар мактаби ва “ёш чегарачи” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари билан учрашди

Айни кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!” ижодий ишлар танловини ўтказмоқда.

Бугун иштирокчиларнинг парламент вакиллари, илм-фан арбоблари, олимлар ва ёзувчилар билан учрашуви ўтказилди. Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов “Тараққиёт стратегияси – келажак учун мустаҳкам замин” мавзусида маъруза қилди.

Федерацияга қарашли “Чинобод Плаза” санаторийсида бўлиб ўтган учрашувда А.Саидов сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган туб ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, хусусан, инсон қадрини улуғлашга қаратилган чора-тадбирлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди.

Кўтаринки кайфиятда кечган учрашувда ўқувчилар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.