Бу тартибда мантиқ қани?
Мана, салкам бир ойдан буён www.openbudget.uz даги «Ташаббусли бюджет» порталида мактаблар муаммосини ҳал этиш юзасидан овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Бюджетдан ажратилаётган маблағлар устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ошириш мақсадида очилган бу порталда мактабларнинг реал муаммоси кўрсатилган бўлиб, муаммони бартараф этиш учун кўпроқ овоз тўплаш ва ғолиб бўлиш талаб этилади.
Бироқ бу жараён шаффофликдан йироқ эканини ҳатто оддий ўқитувчилар ҳам сезиб турибди. Чунки ўқитувчилар ўзлари ишлаётган мактаб муаммосини ҳал этиш учун таниш-нотаниш одамлардан порталда овоз беришни сўраб, ялиниб юрибди.
Таклифлар бор, муаммолар аниқ. Наҳотки шу масалани мутасаддилар жойларга чиқиб, муаммони ўрганиб, бюджет маблағларини ажратиш учун ҳаққоний хулоса бера олмайди? Нега таъмирталаб мактабларнинг рўйхати ташкил этилмайди? Ахир овоз бериш «кампаниябозликка» айланиб кетганини ҳамма кўриб турибди-ку?
Дилором Худойберганова
