Мактабда Наврўз шодиёнаси

399

     Яқинда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги   155-умумтаълим мактабида Наврўзга бағишлаб қизиқарли тадбир ўтказилди. 

Байрамда  5  та  ташаббусни ўз   ичига  қамраб олган йўналишлар бўйича ўқувчиларнинг ижодий ишлари намойиш этилди. Айниқса, рассомчилик йўналиши бўйича ўтказилган кўрик-танловдаги ижодий ишларни баҳолаб бориш учун мактабга таниқли рассомларимиздан  бири – Шоҳрух Суяров таклиф этилгани, унинг маслаҳатлари ва тавсиялари ўқувчилар учун қизиқарли бўлди. Рассом  болажонларнинг маҳоратини юқори баҳолаб келгусида мактабда маҳорат дарсларини мунтазам ташкил этиб бориш таклифини берди.

Тадбир сўнггида  кўрик-танлов  ғолибларига  мактаб директори Зулфия Юнусова ва  маънавий-маърифий ишлар  бўйича  директор  ўринбосари  Гўзал  Бобоевалар эсдалик совғалари  ҳамда  фахрий ёрлиқлар топширди.