Сурхондарё вилояти ҳокимлигига!
Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг 6-бандига биноан «Нуроний» жамғармаси ва вилоят, туман-шаҳар бўлимлари тугатилди.
Бу тушунарли. Аммо… Жамғарманинг Сурхондарё вилояти бошқармасида самарали фаолият юритган нуронийлар фаоллари ойлик маошини, солиқ тўловлари, коммунал тўловлар, алоқа ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан жами 277,1 миллион сўм миқдоридаги маблағини қайтариб ололмай сарсон-саргардон бўлиб юришибди.
Улар ҳеч бўлмаганда ойлик маошини ундириб олишдан умидвор. Шу мақсадда ҳатто «Маҳалла» хайрия жамоат фондига бир неча марта мурожаат йўллашган. Лекин натижа йўқ.
Ватан равнақи йўлида астойдил меҳнат қилган нуронийлар иш ҳақини яна қанча кутиши керак? Мутасаддилар бунга нима дер эканлар?
Абдукарим ҲАЙДАРҚУЛОВ,
собиқ «Нуроний» жамғармасининг
Термиз тумани бўлими раиси
