ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг таъкидлашича, Европа маймун чечаги энг кўп тарқалаётган ҳудуд бўлиб қолмоқда.
Минтақада ҳозиргача 25 мамлакатда 1,5 мингта касалланиш ҳолати аниқланган. Бу дунёда маймун чечагини юқтирганларнинг 85 фоизини ташкил этади.
Мутахассиснинг қайд этишича, беморларнинг кўпчиллиги хасталикнинг енгил формасини бошдан кечирмоқда ва уйида даволанса ҳам бўлади. Аммо касалланиш ҳолатларининг қамрови ўта таҳдидли. Вирус тарқалишда давом этар экан, у бошқа мамлакатларга ҳам кириб бориши мумкин.
Азиза Актамова тайёрлади



