Одатми ё иллат?

64

Шунда… келин тўхтатилди. Келинга янгаман деб борган опахон «олдин пулдан чўзинг­лар, куёвжўралар» деди. Куёвжўралар янганинг қўлига бир даста пул қистиришди. Янга эса, «бу кам, яна қўшинглар» деди. Йигитлар яна пул беришди. Кўпчилик бу ҳолни кузатиб, ҳайрон қолишди. Опахоннинг эса парвои палак. Яна бирор баҳона билан куёжўралардан пул шилса-ю, xотиржам бўлса. Унинг юз-кўзидан мақсади «қатъий»лиги сезилиб турарди.

Кейинги ҳангома куёвнинг хонадонига борганда давом этди. Энди куёвжўраларнинг рўпарасида бошқа янга турар эди. Эмишки, ҳалиги янга эгилиб таъзим қилолмас, белида касали бор экан, шунинг учун ўрнига шу аёл келганмиш. Куёвжўралар ҳам жаҳл қилишди ва улардан пул олган янгани «ўша келсин» деб туриб олишди. Аммо фойдаси бўлмади. Куёвнинг белбоғини ечиш маросими бошланди. Яна пул узатишлар, яна янганинг нози…
Хуллас, тўй ҳам бошланиб кетди. Янганинг бир ўзи келин тушган уйда қолди. Тўй тугагач, хонадон эгалари келиши биланоқ яна бир ҳангома бош­ланди. Янга телефонини йўқотган эмиш. Шунда куёв совуққонлик, тўғрироғи, беҳурматлик билан «ҳали йиғиб олган пулларингизга бошқа телефон оларсиз, эҳтиёт бўлишингиз керак эди, уйда бир ўзингиз қолган бўлсангиз, телефонингизни ким ҳам оларди», деб қўйди.
Умуман, шу каби бўлмағур урфлар кимга керак? Улардан воз кечиш пайти келмадими? Қиш­лоқлардаги аксарият тўйларда авж олаётган бу иллатларга қачон чек қўяр эканмиз-а?

Дилдора ТОЖИЕВА,
ўқитувчи
Қўшкўпир тумани