Туркиянинг қадим Конья шаҳридаги ўйинларда Ўзбекистон жамоаси учинчи ўринда бўлиб турибди

59

 Айни кунларда бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлик ўйинлари ўзининг қизғин палласига кирди.

Кечаги мусобақалардан сўнг терма жамоамиз ҳисобида 27 та олтин, 24 та кумуш ва 35 та бронза бор. Вакилларимиз  ҳали ҳам умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда кетмода.  Бироқ натижаларга қарайдиган бўлсак, терма жамоамиз аъзолари  борган сари Эрон жамоасига яқинлашаётганини кўриш мумкин. Эрон терма жамоасида ҳозирча 32 та олтин, 24 та кумуш ва 38 та бронза медаль бор. Энг кўп медаллар эса мезбонларда. Турк спортчилари умумий ҳисобда ҳозирча 79 та олтин, 73 та кумуш ва 57 та бронзага эга чиқишган.

Бугунги ўйиннинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири эндигини 20 ёшни қарши олаётган оғир атлетикачи спортчимиз Турсуной Жабборованинг ғалабаси бўлди.  У даст кўтаришда 109 кг, силтаб кўтаришда 126 кг, икки курашда 235 кг натижа кўрсатиб, барча йўналишда олтин медалларни ўзиники қилди ва мутлақ чемпионга айланди.

 

Зебо НАМОЗОВА