Наркотик моддаларни етиштириш ва сотиш билан шуғулланган шахс ушланди

69

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Бахмал тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи фуқаро танишига уч дона гугурт қутисига солинган 26,3 грамм оғирликдаги марихуана сотган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи бир дона оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган 15 грамм опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинган.
Шу куни гумонланувчининг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилди ва у томонидан уч туп марихуана гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётгани аниқланди. ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.