Юртимиздаги миллионлаб ёшлар бугунги санани интиқлик билан кутгани рост. Сабаби 5 сентябрдан республикамиздаги 10 минг 130 та умумтаълим мактабининг деярли барчасида янги ўқув йили бошланди.
Хўш, янги ўқув йилида қанча ўқувчи мактаб таълими билан қамраб олиниб, қанча педагог фаолият кўрсатади?
Статистикага қарайдиган бўлсак, янги ўқув йилида жами ўқувчилар сони 6 246 491 нафарга етган, шундан 700 мингдан ортиғи биринчи синф ўқувчиси. Халқ таълими тизимида 502 687 нафар педагог фаолият юритаётган бўлса, шундан 344 минг нафардан ортиғини аёллар ташкил этади.
Айни пайтда 298 та нодавлат умумтаълим муассасаси фаолият юритмоқда. Мавжуд 10 минг 130 та мактабнинг 700 дан ортиғида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилган. 51 та янги мактаб қурилиши давом этмоқда.
