Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров, собиқ шаҳар прокурори Қурбонали Асқаров ҳамда вилоят молия ва халқ таълими бошқармалари, шунингдек, Андижон шаҳри молия ва халқ таълими бўлимлари собиқ раҳбарлари, масъул лавозимларида ишлаган шахслар ва бошқаларга доир жиноят иши судга оширилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов расмий ахборот берди.
Қайд этилишича, жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни Фарғона вилояти суди биносида бўлиб ўтмоқда.
Жами 44 нафар судланувчининг 29 нафари эркак ҳамда 15 нафари аёл бўлиб, 34 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 10 нафарига эса “гаров” ва “уй қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар томонидан 63 миллиард сўмдан зиёд маблағ талон-торож қилинган ва улар Жиноят кодексининг 167, 168, 207, 209, 210, 28,210, 211, 28,211 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Ушбу жиноят иши Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси А.Ўтаев раислигида ҳамда судьялар О.Арабов ва Ш.Шерқуловдан иборат таркибда, биринчи инстанция судида кўрилмоқда.
