Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясининг кутубхонасига «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари таҳририяти томонидан китоблар жамланмаси тақдим этилди.
Қайд этиш жоизки, Президентимизнинг қарори билан ташкил этилган ва бу йил илк талабаларини қабул қилган Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясининг кутубхонасида мутолаа учун барча шароитлар яратилган. Айни вақтгача кутубхонада 1500 дан ортиқ асарлар мавжуд эди. Таҳририят томонидан тақдим этилган 300 дан ортиқ китоблар билан кутубхона фонди янада бойиди.
Муҳими, бу ерда таҳририят ташаббуси билан «Ishonch» бурчаги» ташкил этилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятига доир маълумотлар базаси яратилмоқда.
Ўйлаймизки, мазкур ташаббус талабаларнинг федерация фаолияти, мақсад ва вазифалари ҳақида тўлароқ маълумот олишлари, келажакда меҳнат ҳамда ижтимоий муносабатларни яхши англаган кадр сифатида камол топишларига хизмат қилади.
Озодбек ҚУВОНДИҚОВ,
Меҳнат ва ижтимоий
муносабатлар академияси матбуот котиби
