Хоразм вилоятининг маркази Урганч шаҳри йилдан йилга чирой очиб бормоқда. Янги иншоотлар, бинолар қад кўтараётир. Айниқса, ер ости йўлакларининг қурилиши фуқароларни беҳад шодлантирмоқда. Аммо…
Аввалига Тинчлик кўчасида ер ости туннели фойдаланишга топширилгани кўпчиликка маъқул келганди. Лекин ҳозир туннелнинг асл миссияси унутилиб, савдо шохобчасига айланди-қолди.
Қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар қўли-қўлига тегмай, савдо-сотиқ билан банд. Йўловчилар эса туннелдан туртиниб-суртиниб, аранг ўтмоқда. Хуллас, бу ердан ўтаркансиз, ўзингизни худди Бомбейнинг тор ва тиқилинч кўчаларида юргандек ҳис этасиз.
Қизиқ, вазиятдан вилоят мутасаддилари хабардорми? Ёки улар бундан манфаатдормикан?..
Умида ХУДОЙБЕРГАНОВА
ishonch.uz

