“Йилнинг энг фаол журналисти” республика кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

155

Миллий матбуот марказида “Йилнинг энг фаол журналисти” республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўз якунига етди.

“Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати бўлими бошлиғи Фозил Жабборов (Фозил Фарҳод) деб эълон қилинган бўлса, танловнинг “Оила, маҳалла ва гендер тенглик мавзуси ёритилган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиблиги “Kun.uz” интернет нашри мухбири Чарос Манноновага насиб этди.
ИИВ бирлашган таҳририяти “Postda – На посту” газетаси ва “Qalqon-Щит” журнали мухбири Шерзод Абдусаматов “Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси ёритилган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби деб топилди.

Кўрик-танловнинг “Ёшлар муаммолари ёритилган энг яхши материал учун” номинациясида “Sof.uz” интернет нашри мухбири Абдулла Чимирзаев, “Соғлом турмуш тарзи ва спорт мавзуси ёритилган энг яхши материал учун” номинациясида “Янги Ўзбекистон” газетасининг Фарғона вилояти бўйича мухбири Расулжон Камолов, “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ёритилган энг яхши материал учун” номинациясида “Ўзбекистон24” телеканали катта муҳаррири Меҳрожиддин Дархонов, “Бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари ёритилган энг яхши материал учун” номинациясида “Ёшлар” телеканали Навоий вилояти бўйича мухбири Холбиби Сафарова, “Йилнинг энг яхши танқидий-таҳлилий материали учун” номинациясида “Севимли” телеканали “Замон” информацион дастури мухбири Соҳиба Акромова, “Йилнинг энг яхши публицистик жанрдаги китоб учун” номинациясида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев ғолиб деб топилди.

Мукофотланганларни чин юракдан қутлаймиз.