Диққат: Барча юртдошларимиз диққатига!

77

«Док-1 Макс» дори воситаларини қабул қилманг, ушбу дорини сотилаётганлиги ҳамда тавсия қилинаётганлигидан хабар топсангиз, дарҳол прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беринг!


Дорихоналардан доктор рецептисиз дори олманг!
Ўзингизни ўзингиз ўзбошимчалик билан даволашга уринманг!
Дорихоначилар тавсия қилган ҳар қандай дорини истеъмол қилаверманг!
Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига ўта эътиборли бўлинг!


Ҳиндистонинг «Marion Biotech Pvt.Ltd» корхонаси «Док-1 МАКС» дан бошқа қўйидаги номдаги дори воситаларини ишлаб чиқарган ва улар Ўзбекистонга импорт қилинган:

— Цинепар кид лайт (суспензия)
— Цинепар ибу кид (суспензия)
— Цинепар актив гель
— Фракджоин (капсулалар)
— Ферофорт (сироп, капсулалар)
— Травамакс (гиёҳли гранулалар, сироп)
— Нолгрипп (гранулалар, ҳабдорилар, сироп)
— Кюразит (суспензия, капсулалар)
— Белдомакс (ҳабдорилар, суспензия)
— Амбронол (ҳабдорилар, сироп)
— Теграмон СУЛ
— Анасеп гель
— Леворекс (ҳабдорилар)

Ушбу дори воситалари деярли барча дорихоналарда сотувда мавжуд ва уларни сотиб олмасликка чақирамиз.