Ташкилотларда хизмат сафари учун ходимга аванс тўламаслик ҳолатларига кўп дуч келамиз.
Аванс — ўз номи билан аванс, яъни муайян бир иш учун олдиндан тўланадиган тўлов деганидир. Аксарият ҳолларда, ходимга хизмат сафарига кетиш ҳақида топшириқ бериб, маблағ масаласига келганда, “ҳа, энди бориб келавер, харажатингни келганингдан кейин қоплаб берамиз”, дейилади.
Лекин амалдаги қонунчиликда хизмат сафари учун аванс олдиндан тўланиши аниқ белгилаб қўйилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида”ги низомнинг 22-бандига кўра:
Хизмат сафарига юбориладиган ходимга хизмат сафарига кетишдан олдин мазкур низомнинг 14, 15 ва 16-бандларида кўзда тутилган миқдорларда йўл харажатлари, кундалик харажатлар ва турар жой харажатлари доирасида пул кўринишидаги аванс тўланади.



