Кун фидойилари тақдирланди

48

Айни кунларда «Андижон сув таъминоти» МЧЖ ишчи-ходимлари аномал совуқ оқибатида юзага келаётган ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ носозликларни мунтазам назорат қилиб, бартараф этмоқдалар.

Жумладан, Андижон шаҳар, Бўстон даҳаси, Андижон маҳалла фуқаролар йиғини худудида сув таъминоти мутахассислари носоз Д-1000 мм бўлган марказий ичимлик сув тармоғини таъмирлади.

«Андижон сув таъминоти” МЧЖда мавжуд 98 та транспорт воситасининг деярли барчаси аварияларни бартараф этишга жалб этилган. Ҳар бир шаҳар ва туманлардаги филиалларда навбатчилик гуруҳлари ташкил этилди. Улар томонидан ҳудудларда юзага келган носозликларни бартараф этиш ва фуқаролар мурожаатларининг ижобий ечимини таъминлаш ишлари сифатли амалга оширилмоқда.

Аномал совуқ ҳукм сурган кунларнинг ўзида 50 тадан ортиқ жиддий авария ҳолатлари кузатилди. Бунинг натижасида 34 та манзилда сув таъминотида вақтинча узилиш юзага келди. Аҳолига ўз вақтида тоза ичимлик суви етказиб бериш учун таъминотнинг муқобил туридан фойдаланишга тўғри келди. Яъни, 53 та махсус сув ташувчи транспорт воситалари истеъмолчиларга ичимлик сув етказиб бериб турди.

Носозликларни бартараф этишда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ мутахассисларни шаҳар ҳокими телевизорлар билан тақдирлади.