Тошкентда энага қарамоғидаги ногирон болани калтаклаган – ИИББ

38

Ижтимоий тармоқларда аёл киши ёш болани урганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга кўра, мазкур видеотасвир юзасидан текширув ўтказилган.

Ўрганишлар якунида маълум бўлишича, ҳолат Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган. 1995 йилда туғилган хлнадон эгаси И.Х. ўзининг ногирон фарзандига энагалик қилиш учун 2002 йилда туғилган С.Т. ни ишга ёллаган. Бироқ, энаганинг хизматидан шубҳаланган уй эгаси фарзандининг ётоқхонасига кузатув камерасини ўрнатган.

2023 йил 11 феврал куни энага 2017 йилда туғилган К.З.га қўпол муносабатда бўлиб, уриб калтаклаганлиги ҳолати кузатув камерасида қайд этилган. Хонадон эгаси И.Х. шу куннинг ўзидаёқ С.Т. ни ишдан бўшатган ҳамда фуқароларни огоҳликка чақириш мақсадида видеотасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув тайинланган.