Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасининг Асака туман бўлими ташаббуси билан У. И.дан ундирувчи З. Х. фойдасига уч нафар боланинг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Унга мувофиқ, МИБ туман бўлими ходимлари тегишли ижро ҳаракатларини олиб борган.
Қарздор шу кунга қадар алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган. Шунингдек, ота фарзандлари катта бўлгунигача бўлган алимент пулларини олдиндан бирйўла тўлаб бериш мақсадида давлат ижрочисига мурожаат қилган.
Яқинда алимент тўловчи фарзандлари вояга етгунча қадар ҳисобланган алимент пулларини 10 минг АҚШ доллари кўринишида ундирувчига топширди.
