Президент 8 март байрами муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

66

Ўзбекистон Президенти “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжатда мамлакатда мўътабар аёл зотига улкан эҳтиром кўрсатиш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой тажрибаси билан бугунги ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ хотин-қизларни муносиб тақдирлаш мақсадида орден ва медаллар билан мукофотлаш назарда тутилган.

Жумладан:
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан – 16 нафар;
“Дўстлик” ордени билан – 19 нафар;
II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан – 5 нафар;
II даражали “Саломатлик” ордени билан – 4 нафар;
“Соғлом турмуш” медали билан – 3 нафар;
“Содиқ хизматлари учун” медали билан – 4 нафар;
“Келажак бунёдкори” медали билан – 3 нафар;
“Шуҳрат” медали билан – 23 нафар хотин-қизлар тақдирландилар.