Бугун, 8 март куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Марказ прогнозларига кўра, Фарғона водийси вилоятларида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилятида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15-20 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-19 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9 даража илиқ бўлади.



