Мўғулистон ҳукумати Ўзбекистонда ўз элчихонасини очмоқчи

50

2023 йил 8 март куни Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Бацецег билан учрашди.

Бахтиёр Саидовнинг маълум қилишича, Мўғулистон Ўзбекистонда ўз элчихонасини очмоқчи.

“Мўғулистон ташқи ишлар вазирини Тошкентда кутиб олиб, Халқаро хотин-қизлар куни билан табрикладик. Мўғулистоннинг Ўзбекистонда элчихонасини очиш қарорини олқишлаймиз. Сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар истисносиз барча соҳаларда ижобий суръат кўрсатмоқда”, – деб ёзади Саидов. https://t.me/bakhtiyor_saidov/139
Учрашувда, шунингдек, томонлар икки давлат Президентларининг 2022 йил сентябр ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, ТИВлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш, савдо айланмасини диверсификация қилиш ва қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Мўғулистон ишчи гуруҳи ва Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалаларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.