Ҳудудларга қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилмоқда

45

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида республиканинг қатор ҳудудларига Тошкентдан қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 2023 йилнинг 9, 16, 23, 30 март кунлари 60/59-сонли “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қўшимча тўртта рейс ҳаракати йўлга қўйилди.

Поезд амалдаги жадвали асосида ҳаракатланади:
• 60-сонли “Тошкент-Андижон” йўналиши (Тошкент 07:55 — Андижон 13:56);
• 59-сонли “Андижон-Тошкент” йўналиши (Андижон 15:55 — Тошкент 21:45).

“Самарқанд-Тошкент-Самарқанд” йўналишига эса 17-23 март кунлари “Афросиёб” электропоездининг қўшимча 6 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
• 767-сонли “Самарқанд-Тошкент” йўналиши (Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19);
• 768-сонли “Тошкент-Самарқанд” йўналиши (Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48).

Шунингдек, 780/779-сонли “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча иккита рейси 2023 йилнинг 20-21 март кунлари йўлга қўйилади.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
• 780-сонли “Тошкент-Қарши” йўналиши (Тошкент 07:00 — Қарши 10:21);
• 779-сонли “Қарши-Тошкент” йўналиши (Қарши 15:25 — Тошкент 18:50).

“Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида 19 ва 21 март кунлари 156-сонли “Тошкент-Урганч” йўналиши ҳамда 20 ва 22 март кунлари 155-сонли “Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
• 156-сонли “Тошкент-Урганч” йўналиши (Тошкент 23:58 — Урганч 14:16);
• 155-сонли “Урганч-Тошкент” йўналиши (Урганч 17:42 — Тошкент 07:06).