Уч ўзбекистонлик Индонезиядаги иммиграция марказидан қочишга уринди

40

Жорий ҳафта душанба куни Индонезиянинг Шимолий Жакарта шаҳрида жойлашган иммиграция марказидан 3 нафар ўзбекистонлик қочиб кетган. Улар ушбу марказга “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчи ташкилотга алоқадорликда гумонланиб олиб келинган бўлган.

Индонезия ОАВларининг ёзишича, улар Ўзбекистонга экстрадиция қилинишидан қўрчиб, марказдан қочишга уринган ва қочиш вақтида марказ ҳамда маҳаллий полициянинг терроризмга қарши курашиш бўлими ходимлари қаршилигини ёриб ўтишган.

Натижада бир нафар марказ ходими ҳалок бўлган, полициядан эса 3 нафари оғир тан жароҳатлари олишган.

“Улар ифторлик қилиб ўтирган ҳамда бомдодга тайёргарлик кўраётган офицерларга ҳужум қилишди”, дейди полиция матбуот котиби Асвин Сирегар.

Асвиннинг маълум қилишича, жиноятчилар дастлаб воқеа жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлган. Бироқ полиция улардан икки нафарини қўлга олган. Бир нафари эса ўлик ҳолда топилган.

Ҳозирда улар ҳибсхонада сақланмоқда. Полиция уларга депортациядан ташқари мамлакат қонунчилиги бўйича содир этган жинояти бўйича жазо тайинланишини ҳам маълум қилди.