Очлик вақтида ҳужайралар ўзида тўпланган қолдиқ моддаларни парчалайди. Буни исботлаган япон олими Ёшинори Оҳсумининг 1 кунлик очликка асосланган илмий иши Нобел мукофотига лойиқ кўрилган.
Қисқа вақт давом этадиган очлик танани фаоллаштиради. Терида йиғиладиган пигментлар, эскирган ҳужайралар парчаланиб, парчаланган қисмларнинг оқсил заррачаларидан янги ҳужайралар пайдо бўлади.
Бундан ташқари, очлик даврида нерв тўқималари ўсиб, тармоқланиши натижасида нерв ҳужайрасининг бошқа ҳужайралар билан алоқалари кучаяди.
Организмда яллиғланишга сабаб бўлувчи медиаторлар камаяди. Қисқа муддатли очлик туфайли юздаги ҳуснбузарлар камайиб, псориаз, аллергиядан қутулиш имкониятлари ошади.
Асосийси, очлик саратоннинг олдини олишга ёрдам беради. Инсон танасида кун давомида пайдо бўлиб, йўқолиб турувчи саратон ҳужайраларининг парчаланиши очлик сабаб жадаллашади.



