Жорий йил 1-14 май кунлари Тошкентда ўтадиган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси рекорд даражага кўтарилди.
МОҚ берган маълумотга кўра, мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 5,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Шундан:
Олтин медал учун – 200 минг АҚШ доллари
Кумуш медал учун – 100 минг АҚШ доллари
Бронза медал учун – 50 минг АҚШ доллари
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати 15−31 март кунлари Ҳиндистонда бўлиб ўтади.
Шунингдек, Халқаро бокс ассоциациясининг мазкур чемпионатларда Россия ва Беларусь боксчиларига ўз миллий байроқлари остида мусобақаларда қатнашишига рухсат бериши ортидан, жумладан, АҚШ, Чехия, Ирландия ва Швеция мамлакатлари бокс бўйича жаҳон чемпионатларини байкот қилган эди.



