Бухоро ва Навоий вилоятларидаги “Бош” ҳамда “Жонкелди” шамол электр станцияларини ривожлантириш учун Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 174 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади.
Банк бу борада ACWA Power Company (Саудия Арабистони) билан тегишли битимни имзолаган.
Қайд этилишича, ҳар бир электр станцияси 79 та, жами эса 158 таси шамол турбинасидан иборат бўлади ва мазкур ШЭСларда 3 235 гигаватт-соат ҳажмдаги электр энергияси ишлаб чиқарилади.
«Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган давлатлардан бири бўлиб, мамлакатда энергияга бўлган талаб ортиб бормоқда. Бу қайта тикланадиган энергиядан мамлакат энергетика комплексида фойдаланишни кенгайтиришга сармоя киритиш учун имконият яратади», – дейди ОТБнинг хусусий сектор операциялари бўйича бош директори Сюзан Габури.
ОТБ қайта тикланадиган энергия лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистонбилан 2019 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади.
