Шавкат Мирзиёев июнь ойида Италияга боради

38

Жорий йил 26 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто “Vista” телерадиокомпаниясига интервью бериб, унда Ўзбекистон етакчисининг Римга ташрифи ҳақида тўхталган.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев июнь ойида Италияда бўлади, у республика президенти Сержо Маттарелла, бош вазир Жоржи Мелони ва ташқи ишлар вазири Антонио Тажанилар билан музокаралар ўтказади. Музокаралар чоғида икки томонлама узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш имконияти кўриб чиқилади”, – дейди Гвидо Крозетто Тошкентга ташрифи чоғида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати тарқатган хабарда ҳам қабул пайтида “бўлажак олий даражадаги тадбирлар” ҳақида сўз борган ва ҳозирда унга биргаликда тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланган эди.