Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаган шахс жаримага тортилди

52

Жиззах вилоят прокуратураси маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган Дўстлик тумани “Мол бозори” ҳудудидаги ерлар ноқонуний эгалланганлиги ҳақидаги хабар ўрганилди.

Аниқланишича, фуқаро Б.Ш туманнинг “Саноатчилар” маҳалласи ҳудудидан 0,36 га. ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, атрофини девор ва бетон тўсиқлар орқали ўраб олиб, пойдевор қурган.

Фуқаро Б.Ш ушбу ҳаракатлари билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун унга нисбатан Кадастр агентлиги Дўстлик тумани бўлими томонидан 45 млн. сўм жарима қўлланилган.

Шунингдек, ноқонуний қурилмаларни буздиришни белгилаш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига даъво аризаси киритилган. Хабарда келтирилган бошқа важлар ўз тасдиғини топмаган.