2-босқични «аълога» битирган талабалар қўшимча стипендия олишлари мумкин бўлди

38

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг 2-босқичини аъло баҳоларга тугатган ҳамда академик қарзорлиги бўлмаган талабалар ҳар ой тўланадиган стипендия олишлари мумкин бўлди.

Гап шундаки, Ҳукуматнинг тегишли қарори билан талабаларнинг рақамли технологиялар соҳасидаги малакасини ошириш мақсадида “Мирзо Улуғбек ворислар” тайёрлов ўқув курслари ташкил қилинади.

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланадиган ва ҳар ой тўланадиган стипендия миқдори БҲМнинг тўрт баробари миқдорида (22 май ҳолатига 1 млн 320 минг сўм) белгиланади.

Ўқув курсларининг йўналишлари:

– ахборот технологияларидан ва коммуникасиялардан фойдаланиш (бошланғич);

– математик статистика;

– алгоритмлаш асослари;

– маълумотларни қайта ишлаш;

– дастурлаш тиллари (Phyton);

– инглиз тили;

– қарор қабул қилиш асослари.

Маълумот учун, ҳужжатга кўра, биринчи ўқув йилида 60 нафар тингловчи қабул қилинади. Кейинги йиллардан эса эҳтиёжга қараб ошириб борилади.

Ўқув курсларига талабалар танлов асосида қабул қилинади.