Бошланғич синфларда хорижий тажриба асосида янги ўқув дастури жорий қилинади. Жумладан, янги ўқув йилидан информатика фани 1-синфдан ўргатилади.
Бу ҳақда кеча, 22 май куни мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича Президентга қилинган таклифлар тақдимотида белгилаб қўйилган.
Шунингдек, юқори синфларда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага камайтирилиб, дастурларнинг фанлараро ва синфлараро интеграцияси таъминланади. Бунда 11 та мажбурий ва 2 та танлов фани татбиқ этилади.
Тақдимотда айни пайтда мавзуларнинг 70 фоизи кундалик ҳаёт билан боғланмагани ва шу сабабли энди фанларнинг амалий машғулотлар улуши 40 фоиздан 60 фоизгача оширилиши ҳам маълум қилинди. Бунда мавзулар аниқ муаммони ҳал қилиш орқали ўргатилади, амалиёт дарслари эса лойиҳани бажариш шаклида ўтказилади.



