Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъуллари ва Эрон Ислом Республикаси тадбиркорлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда Эрон томонидан «Electronic Afzar Azma» компаниясининг бош директори Моҳаммад Али Дарази, «ESFA Group» компанияси бош директори Маҳди Давар Панаҳ, «Atlas Tubine Pars» компанияси бош директори Атабак Ализаде ҳамда «Sanjesh Afzar Asia» компанияси бош директори ўринбосари Али Кашани қатнашди.
Улар учрашув жараёнида Ўзбекистонда электр тармоқлари ускуналарини биргаликда ишлаб чиқариш масаласини муҳокама қилишди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ақлли электр ҳисоблагичларни биргаликда ишлаб чиқариш ҳамда Ўзбекистон электр тармоқлари мониторинги тизимини модернизациялаш имкониятини ҳам кўриб чиқишди.
Маълумот учун, юқорида номи тилга олинган компаниялар Эрондаги энг йирик энергетика обеъктларидан ҳисобланади.



