Ҳусан Эрматов: «Сафимизда талабаларнинг ҳам ижод қилаётганидан хурсандмиз!»

62

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 5 ёшга тўлди. Шу муносабат билан «ISHONCH» ва «ИШОНЧ – ДОВЕРИЕ» газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов ҳам университет жамоасига ўз табригини йўллади:

«Албатта, 5 йил унчалик катта муддат эмас, 5 йилда катта ўзгаришлар ҳақида гапиришнинг ўзи балки унчалик тўғри эмасдир. Аммо бир нарсани эътироф этяпмизки, бугун Шерзодхон Қудратхўжа раҳбарлигида университет нафақат Ўзбекистонда, балки Марзкаий Осиёда ҳам соҳамиз ривожига ҳисса қўшаётган ижод ва маърифат марказига айланиб бормоқда. Албатта, бу йўлда кўплаб устозларимизни, соҳамиз келажагига бефарқ бўлмаган, журналсистикани татқиқ қилишга, умрини соҳага баҳшида этишга тайёр бўлган ҳамкасб замондошларимизни кўряпмиз.

Қувонарлиси, «Ishonch» ва «Ишонч – Доворие» газеталари университет билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйган. Қолаверса, айни пайтда 4 нафар ЎзЖОКУ талабасини жамоамиз сафига ишга қабул қилганмиз. Талаба бўлишларига қарамай, улар бизнинг жамоада ижод қилаётганларидан хурсандмиз! Жамоамиз ва ўзим номимдан Журналиситика ва оммавий коммуникациялар университетини табриклаб қоламан.

Бундан буён ҳам нафақат минтақамиз ва Ўзбекистон, балки дунёдаги журналистика тараққиётига хизмат қила оладиган, ана шундай катта салоҳиятга эга марказ бўлиб, барчанинг эътирофига сазовор бўлиб юришларини тилайман!»